Ўзбекистоннинг Паралимпиададаги иштироки якунланди

Спорт

image

Кеча, 13 март куни қишки Паралимпия ўйинларида пара тоғ чанғиси бўйича эркаклар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фирдавс Худоятов Милан–Кортина–2026 Паралимпиадасидаги пара тоғ чанғиси дастурида иштирок этди ва мусобақа билан хайрлашди. 

Кортина-д’Ампеццо шаҳридаги (Италия) “Tofane Alpine Skiing Centre” спорт мажмуасида XIV қишки Паралимпия ўйинлари доирасида пара тоғ чанғиси бўйича эркаклар ўртасидаги гигант слалом баҳсларига якун ясалди.  Баҳсларда иштирок этган 21 ёшли ўзбекистонлик пара тоғ чанғичиси Фирдавс Худоятов гигант-слалом дастури бўйича ўзининг илк чиқишида 1:32.12 сония натижа қайд этди. 2-стартида Худоятов 1:35.20 сонияда марра чизиғини кесиб ўтди. Бу эса медаллар учун курашда етарли бўлмади, шу тариқа ўзбекистонлик спортчиларнинг қишки Паралимпиядадаги иштироки якунланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 март куни ҳам Юлдуз Махмудова гигант-слалом дастури бўйича мусобақада иштирок этган эди ва у ўзининг дастлабки стартида 1:46.64 сонияда марра чизиғини кесиб ўтди.  Юлдуз Махмудова иккинчи стартда 1:47.77 сонияда маррага етиб келди, лекин бу натижа ҳам Юлдуз учун медаллар курашида етарли бўлмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Паралимпия Юлдуз Махмудова Фирдавс Худоятов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг