Ўзбекистоннинг Панамага қарши асосий таркиби эълон қилинди

Спорт

image

Бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 3-тур доирасида Панамага қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув учун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг асосий таркиби эълон қилинди.

Ислом Исмоилов жамоаси қуйидаги таркиб билан ушлашувни бошлайди.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади.
 
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси дастлабки учрашувда Парагвай ўсмирларига қарши баҳс олиб бориб, Азизбек Абдумўминовнинг 2 та голи эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. 2-турда эса ирландиялик тенгқурларига қарши баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Маълумот учун, гуруҳларида 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри кейинги босқичга йўл олади. Шунингдек, энг яхши натижа қайд этган 8 та жамоа ҳам 1/16 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Панама Ўзбекистон U-17 асосий таркиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг