Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси камайди
Жамият
−
18 Ноябрь 2020 10147 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг расмий захиралари 33 млрд 355,8 млн долларни (октябрда 33 млрд 460,2 млн доллар), халқаро захиралар 32,4 млрд долларни ташкил этяпти. Бу ҳақда Марказий банкнинг олтин-валюта захиралари статистикасида кўрсатилган.
Ўзбекистон захираларининг 19 млрд 40,5 млн доллари олтин шаклида. Мавжуд олтиннинг соф ҳажми 10,2 миллион трой унция.
Хорижий валютадаги захира активлар (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) 13,9 млрд долларни ташкил этяпти. Хорижий валютадаги захираларнинг 13,6 млрд доллари бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланяпти.
Live
Барчаси20:04
31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025