Ўзбекистоннинг Олимпиада учун йўлланмалари сони 15 тага етди
Спорт
−
04 Декабрь 2023 5379 1 дақиқа
Ўзбекистонлик марафончи Шоҳруҳ Давлатов кейинги йил Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, миллий рекорд соҳиби Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида (42 км, 195 метр) Париж-2024 Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлган.
У Испанияда ўтган нуфузли “Valencia Marathon Trinidad Alfonso” мусобақасидаги натижаси орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Давлатов мазкур турнирда 2:07:02 (2 соат, 7 дақиқа, 2 сония) натижа қайд этди. Бу Париж-2024 Олимпиадаси учун қўйилган талабдан 1 дақиқа, 8 сонияга яхшироқ натижа. Шунингдек, Шоҳруҳ ушбу кўрсаткич билан 38 йил аввал ўрнатилган миллий рекордини (2:13:28) ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Валенциядаги нуфузли мусобақада Давлатов умумий ҳисобда 18-ўринни эгаллаган.
Давлатов ушбу натижага эришиш учун сўнгги икки йил ичида бир неча ой дунёнинг энг кучли марафончилари етишиб чиққан Кенияда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этди. Бу Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадасига қўлга киритган 15-йўлланмаси ҳисобланади.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь