Ўзбекистоннинг маҳсулотларини энг кўп қайси давлат сотиб оляпти?

Жамият

image

Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида Россия 1,9 млрд долларлик кўрсаткич билан Ўзбекистон экспортида энг юқори улушга эга бўлиб турибди.

Кейинги ўринлардан мос равишда 1,7 млрд доллар ҳамда 961 млн долларлик савдо айланмаси билан Хитой ва Туркия жой олган.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидаги кўринишга эга:

  • Қозоғистон – 951 млн;
  • Афғонистон – 538 млн;
  • Қирғизистон – 492 млн;
  • Тожикистон – 389 млн;
  • Франция – 262 млн;
  • Покистон – 174 млн;
  • БАА – 171 млн АҚШ доллари.

2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаган. Ушбу давлатдан 6,5 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

экспорт Статистика агентлиги ҳамкор давлатлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг