Ўзбекистоннинг Кореядаги элчиси вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Василевич Фен вафот этди. Бу ҳақдаги хабарни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўз ижтимоий тармоқларида чуқур қайғу билан маълум қилди.

“Виталий Василевич Фен бутун умрини Ватанимизга хизмат қилишга бағишлаган атоқли давлат арбоби, спорт устаси ва профессионал дипломат эди. У 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарди ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Унинг кўп йиллик фаолияти Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқаларининг мустаҳкамланишида ўчмас из қолдиради”, дейилади хабарда.

Виталий Фен 1947 йилда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида туғилган. У “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Гвангхва” орденлари билан тақдирланган.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилган вазирлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Корея Виталий Василевич Фен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг