Ўзбекистоннинг қарзи 33 миллиардга етишига “НарХоз” талабалари нима дейди?

Жамият

Мамлакатлар орасида ташқи қарз олиш ва бериш одатий ҳолга айланмоқда. Шу жумладан Ўзбекистон ҳам сўнгги йилларда фаол равишда ташқи қарз маблағларини жалб қилмоқда. 

Молия вазирлигининг маълум қилишича, 2022 йил Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 33,5 млрд долларга етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги эълон қилган "Фуқаролар учун бюджет 2022" лойиҳасида келтирилган.

Айни вақтда, Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи йил бошидан 2,1 млрд долларга, жорий йилнинг III чорагида эса 1,1 млрд долларга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 25,3 млрд долларни ташкил этмоқда. 

Қайд этилишича, умумий давлат қарзи, миқдорининг ўсишига қарамай, макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада қолмоқда.

QALAMPIR.UZ бу борада бўлажак иқтисодчиларнинг фикрини ўрганиш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида сўровнома ўтказиб, ТДИУ талабаларига "2022 йилда Ўзбекистоннинг давлат  қарзи 33,5 миллиардга етиши кутилмоқда. Бўлажак иқтисодчи сифатида бунга муносабатингиз қандай?", дея савол берди.

Сўровнома қатнашчиларининг баъзилари давлат қарзининг ошиб боришига салбий муносабат билдирса, аксарияти ривожланаётган давлатлар учун қарз олиш оддий ҳолат эканини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ташқи қарз НарХоз Молия вазирлиг

Баҳолаганлар

345

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг