Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистонга етказилди
Жамият
−
23 Декабрь 2021
7377Аввар хабар берганимиздек, Ўзбекистоннинг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ортилган эзгулик поезди Термиз шаҳридаги "Айритом" халқаро чегара ўтказиш пунктида Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилди.
Икки мамлакат халқлари бирдамлиги, бирлигининг яна бир ифодаси бўлган ушбу инсонпарварлик ёрдами 1000 тонна ун, 60 тонна шакар, 200 тонна гуруч, 10 минг дона ёғ, 26 минг 500 дона мураббо, 26 минг 200 дона сабзавот консерваси, 30 тонна пишириқ, 14 минг 200 дона бир марталик тайёр овқат, 20 минг дона аёллар ва эркаклар кийими, 15 минг дона эркаклар, аёллар ва болалар пайпоғи, шунингдек, кўмир ёқилғисидан ташкил топган бўлиб, у "Ҳайратон – Мозори Шариф" темир йўли орқали 63 та вагондан иборат эзгулик поездида етказилди.
Шу муносабат билан Мозори Шариф темир йўл станциясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мулла Шер Муҳаммад Аббос Станикзай, Балх вилояти губернатори Қудратилло Aбу Ҳамза, Кунар вилояти губернатори Мавлави Қосим ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталарида ҳам Ўзбекистон Афғонистонга 1300 тонна ёрдам юборганди.
LiveБарчаси