Ўзбекистоннинг икки вазири Афғонистонга борди (видео)
Жамият
−
15 Август
9628Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Афғонистонга борди. Бу ҳақда “Sputnik Афғонистан” хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон делегациясини “Толибон” муваққат ҳукуматидаги савдо вазирлигидан Нуриддин Азизий ва Аҳмадуллоҳ Зоҳид қабул қилган. Шунингдек, учрашувда Озарбайжон Иқтисодиёт вазири ўринбосари Соҳиб Мамедов ҳам иштирок этади.
Маълумотларга кўра, томонлар савдо, транспорт ва логистикани ривожлантириш, фойдали қазилма конларини, жумладан углеводородларни ўзлаштириш, шунингдек, Афғонистон шимолида йилига 1 миллион тонна қувватга эга цемент заводи қурилиши бўйича музокаралар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” муваққат ҳукуматининг саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келганди.
LiveБарчаси