Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Колумбия ҳам нимчорак финалга чиқди

Спорт

image

Бугун, 4 июль куни Колумбия миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Ганани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Канзас-Сити шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги ягона голга 14-дақиқада Жон Ариас муаллифлик қилди.

Шу тариқа колумбияликлар минимал ҳисобдаги ғалаба эвазига 1/8 финалга чиққан сўнгги жамоага айланди. Жанубий америкаликларнинг кейинги рақиби 1/16 финалда Жазоирни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Швейцария бўлади. Мазкур учрашув жорий йилнинг 7 июль куни Ванкувер шаҳрида ўтказилади.

Маълумот учун, Колумбия миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида Ўзбекистон, Португалия ва Конго Демократик Республикаси билан бир гуруҳдан жой олган эди. Жанубий америкаликлар икки ғалаба ва бир дуранг қайд этиб, 7 очко билан “K” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган ҳолда 1/16 финалга йўл олди. Колумбия гуруҳ босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг