Ўзбекистоннинг Давлат ташқи қарзи хавфсиз ҳисобланади – Президент

Жамият

image

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Мурожаатнома давомида Президент Ўзбекистоннинг Давлат ташқи қарзи ҳақида гапирди.

“Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг Давлат ташқи қарзи Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси мезонларига кўра, хавфсиз ҳисобланади. Айни вақтда ташқи қарз ҳисобидан ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар бундан буён маҳаллий кенгашлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Уларнинг натижалари тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилади”, дейди Президент.

Шунингдек, давлат номидан ташқи қарз олиш камайтирилиб, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларига кўпроқ хусусий капитал жалб этилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат қарзи Мурожаатнома

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг