Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
15 Ноябрь 2023
4700Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Равшан Усмонов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети ва Бирмингем университети (Буюк Британия)ни битирган.
2000 йилдан ташқи сиёсат бўлимида иш бошлаган, марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида турли лавозимларда фаолият юритган.
Кейин у Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича дирекциясини бошқарган. 2018 йилдан Усмонов Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлиб ишлаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Усмонов 2019 йилдан буён Лондондаги элчи лавозимида ишлаб келган Саид Рустамов ўрнини эгаллади.