Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 100 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
Жамият
−
05 Май 2021
2913Кеча, 4 май куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 52 083 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Улардан:
- биринчи босқич эмланганлар 45362 нафарни;
- иккинчи босқичда эмланганлар 6721 нафарни ташкил қилди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатда 963 894 доза вакцинадан фойдаланилиб, уларнинг 21 006 дозаси иккинчи босқичда қўлланилди.
4 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (9708 нафар);
- Тошкент шаҳри (8590 нафар);
- Наманган вилояти (5259 нафар);
- Сурхондарё вилояти (5021 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
- Фарғона вилоятида 127 911 доза;
- Андижон вилоятида 109 505 доза;
- Наманган вилоятида 103 569 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.