Ўзбекистонликларга Россияда ишлаш учун патент олиш осонлашади

Жамият

image

Россия Федерациясида ишлаш ниятидаги Ўзбекистон фуқаролари патентни мамлкат ҳудудида олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги “Паспорт ва виза хизмати” федерал давлат унитар корхонаси раҳбари С.Машин бошчилигидаги делегация аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилган. Улар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бўлиб, мутасаддилар билан учрашган.

Учрашув вақтида Россия Федерацияси ҳудудида ишлашда талаб этиладиган патентни расмийлаштириш учун ўртача 20 кундан 30 кунгача вақт талаб этилиши таъкидланган. Бу вақт оралиғида фуқаронинг ишлаши мумкин эмас ва табиийки, бу жараён меҳнат мигрантларидан ортиқча вақт ва харажат талаб этади.

Шу сабабдан эндиликда, Россия “Паспорт ва виза хизмати”нинг Ўзбекистонда очилиши режалаштирилаётган ваколатхонаси ҳамда Россия халқлар дўстлиги университетининг мамлакатдаги ваколатхонаси орқали патент учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг аксарият қисми, хусусан, рус тили, Россия қонунчилиги ва тарихини ўргатиш ва тегишли сертификат бериш ишларини Ўзбекистонда амалга ошириш йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, кетишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиш ва Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун тақиқ бор-йўқлигини текшириш имкониятини яқин вақтда яратиш ҳам режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

патент

Баҳолаганлар

430

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг