Ўзбекистонликларда қанча автомобиль борлиги маълум бўлди
Бу қизиқ
−
14:58 3503 2 дақиқа
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 5 миллион донага яқинлашди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли жами 4 млн 982 минг 516 та автотранспорт воситаси рўйхатга олинган. Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади, 4 млн 618 минг 719 та ёки жами автотранспорт воситаларининг қарийб 92,7 фоизи.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари таркибида:
- енгил автомобиллар – 4 618 719 та;
- юк автомобиллари – 343 375 та;
- микроавтобуслар – 7 508 та;
- махсус транспорт воситалари – 7 128 та;
- автобуслар – 5 786 та.
Ҳудудлар кесимида энг кўп автотранспорт воситаси Тошкент шаҳрида – 637 минг 706 та қайд этилган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти – 573 минг 472 та, Самарқанд вилояти – 563 минг 072 та, Тошкент вилояти – 476 минг 148 та ва Қашқадарё вилояти – 457 минг 457 та турибди. Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида – 110 минг 122 та бўлиб, Тошкент шаҳридаги автомобиллар сони Сирдарёдаги кўрсаткичдан қарийб 5,8 баробар кўп.
Автотранспорт воситалари ҳудудлар бўйича қуйидагича қайд этилган:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 220 882 дона;
- Андижон вилояти – 381 421 дона;
- Бухоро вилояти – 309 391 дона;
- Жиззах вилояти – 145 392 дона;
- Қашқадарё вилояти – 457 457 дона;
- Навоий вилояти – 156 745 дона;
- Наманган вилояти – 336 810 дона;
- Самарқанд вилояти – 563 072 дона;
- Сурхондарё вилояти – 325 980 дона;
- Сирдарё вилояти – 110 122 дона;
- Тошкент вилояти – 476 148 дона;
- Фарғона вилояти – 573 472 дона;
- Хоразм вилояти – 287 918 дона;
- Тошкент шаҳри – 637 706 дона.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 903 мингдан зиёд автотранспорт воситалари рўйхатга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси