Ўзбекистонликлар ўқиш учун асосан қайси давлатга кетмоқда?
Жамият
−
08 Ноябрь
102732024 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида кўпроқ Тожикистонга бораётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 30,4 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 952 нафарга ёки 3,2 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Тожикистон — 11 409 нафар
- Россия — 7 301 нафар
- Қирғиз Республикаси — 2 845 нафар
- Туркия — 2 195 нафар
- Жанубий Корея — 1 839 нафар
- Қозоғистон — 1 372 нафар
- Буюк Британия — 693 нафар
- Хитой — 672 нафар
- АҚШ — 486 нафар
- БАА — 295 нафар
- Бошқа давлатлар — 1 292 нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга кўпроқ қайси давлатлардан ўқиш учун келишаётгани маълум қилинганди. Унга кўра, 2023-2024 ўқув йили бошидаги ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида 10 минг 845 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда.
LiveБарчаси