Ўзбекистонликлар учун Ҳаж ва Умра сафарига йўл очилиши мумкин
Жамият
−
01 Декабрь 2021
7337Бугун, 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумот берди.
Ўзбекистон делегацияси фуқароларга Ҳаж ва Умра зиёратини амалга ошириш имкониятини қайтадан тиклаш учун Саудияга кетган.
Мусулмонлар идораси ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари Ҳаж ва Умра амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра қолганини таъкидлаган.
“Аллоҳга шукрки, сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш даражаси камаяётгани, вакцина олган аҳоли миқдори ошиб бораётгани ва чекловлар юмшатилаётгани Ўзбекистон халқини чексиз қувонтирмоқда.
Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан умра мавсумининг бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин умра ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, Инша Аллоҳ”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси