Ўзбекистонликлар Россияга борган мигрантлар сони бўйича етакчилик қилмоқда
Олам
−
09 Ноябрь
9953Жорий йилнинг 9 ойида Россияга борган меҳнат мигрантлари сони бўйича Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ягона идоралараро ахборот-статистик тизими маълумотларига таяниб, “Sputnik” хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 3 чорагида 1 миллион 748 минг ўзбекистонлик ишлаш мақсадида ушбу мамлакатга борган. Мазкур кўрсаткич ўтган 2023 йил билан солиштирганда 143 минг нафарга ошган.
Ўзбекистондан кейинги ўринларни ҳам икки Марказий Осиё мамлакатлари эгаллаган. Хусусан, жорий йил бошидан буён Тожикистондан 884 минг киши, Қирғизистондан 570 минг киши иш излаб Россияга борган.
Кейинги ўринлардаги мамлакатлар:
- Қозоғистон – 147 минг;
- Арманистон – 142 минг;
- Озарбайжон – 104 минг;
- Хитой – 79 минг;
- Бошқа – 89 минг;
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бугунги кунда Россияда 739 минг ноқонуний мигрант борлиги ва уларнинг асосий қисмини Ўзбекистон, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжон фуқаролари экани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси