Ўзбекистонликлар Наврўз муносабати билан неча кун дам олади?

Жамият

image

Ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан 3 кун дам олади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Хусусан, қуйидаги кунлар дам олинади:

  • 21 март (жума) –  Наврўз байрами – барча учун дам олиш куни;
  • 22 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
  • 23 март (якшанба) – дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши хабар қилинганди. Бунда 21 март жума кунига тўғри келади. 20 март, пайшанба куни мактабларда III чоракнинг сўнгги куни бўлади. IV чорак дарслари 28 март, жума кунидан бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Наврўз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг