Мактабларда баҳорги таътил қачондан бошланади?

Жамият

image

Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларнинг баҳорги таътили 2025 йилнинг 21 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомда сўз боради.

Қайд этилишича, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

21 март жума кунига тўғри келади. 20 март, пайшанба куни мактабларда III чоракнинг сўнгги куни бўлади. IV чорак дарслари 28 март, жума кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонликлар 8 март ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг