Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси вакцинани танламоқда?
Жамият
−
01 Май 2021
11323Ўзбекистон аҳолиси бугунгача энг кўп ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Вакцинациянинг дастлабки ўн кунида AstraZeneca билан эмланиш 68 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 32 фоиз бўлган.
Иккинчи ўн кунликда эса AstraZeneca билан эмланиш 10 фоиз камайиб, 58 фоизга тушган, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш эса 42 фоизга етган.
28 апрелга келиб Ўзбекистон аҳолиси учун учинчи вакцина — “Спутник V”дан ҳам фойдаланиш бошланди.
Ой охирига келиб вакцинадан фойдаланиш кўрсаткичи AstraZeneca да 40,9 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 да 58,4 фоиз, “Спутник V”да 0,7 фоизни ташкил қилган.
30 апрелдаги кунлик ҳолатга кўра, мамлакат бўйлаб 2181 нафар фуқаро AstraZeneca билан , 74 773 нафар аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан, 2356 нафар киши “Спутник V” билан эмланган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда бугунгача 797 781 нафар одам коронавирусга қарши вакцина билан эмланган.
LiveБарчаси