Ўзбекистонликлар Хитойга визасиз саёҳат қилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битим имзоланди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Теlegram-каналида маълум қилди.

“Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида бугун ҳамкасбим билан биргаликда фуқароларимизга икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битимни имзоладик. Бу ҳужжат алоқаларимизни янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир”, дея ёзган вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти вакиллари икки давлат ўртасида визасиз режим масаласида музокара ўтказганди. Ўзбекистон томони учун келгусида ҳам консуллик – ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири хорижий давлатлар билан виза тартибини янада эркинлаштириш, хусусан, виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида келишувларга эришиш ҳисобланиши айтиб ўтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Бахтиёр Саидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг