Ўзбекистонликлар энг кўп қайси касалликдан вафот этаётгани маълум бўлди
Жамият
−
28 Апрель 2020
161832020 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 37,5 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,4 промиллени ташкил этди. 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега тушганлиги (2019 йилнинг январь - март ойларида 4,5 промилле бўлган) кузатилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
2020 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган ўлим ҳолатининг 62,4 фоизи - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,3 фоизи - ўсимталардан, 5,5 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,8 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,3 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 1,4 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,3 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 2,1 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 51,1 фоизи - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 23,9 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 13,2 фоизи - туғма аномалиялардан, 4,0 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан, 2,5 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,5 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 4,8 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.