Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қиляпти?

Жамият

image

Жорий йилнинг биринчи ярмида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилди. Энг кўп танланган йўналишлар рўйхатида қўшни давлатлар етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида ўзбекистонликлар энг кўп борган давлатлар қуйидагилар бўлган:

Қирғизистон Республикаси – 1 547 589 нафар;
Қозоғистон – 667 722 нафар;
Тожикистон – 619 515 нафар;
Россия – 183 759 нафар;
Саудия Арабистони – 153 591 нафар;
Туркия – 127 241 нафар;
БАА – 41 780 нафар;
Хитой – 36 502 нафар;
Миср – 25 905 нафар;
Ветнам – 23 409 нафар.

Статистикаларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида хорижга чиққан Ўзбекистон фуқаролари сони 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 минг нафарга ошган.

2025 йил январь–июнь ойларида ҳам ўзбекистонлик сайёҳлар асосан қўшни давлатларни танлаган. Ўша даврда ҳам Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Тожикистон энг оммабоплар қаторида бўлган. Бироқ бир йил ичида айрим йўналишлар рейтингида ўзгаришлар кузатилган. Жумладан, Саудия Арабистони Туркияни ортда қолдириб, юқорироқ ўринга кўтарилган.

Шунингдек, Хитой ҳам рейтингда ўз позициясини яхшилаган бўлса, Миср ва Вьетнам йўналишлари пастлаган.

Шу билан бирга, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Тожикистон бир йил аввалги каби энг оммабоп учликдаги ўрнини сақлаб қолган. Бу ўзбекистонликлар учун яқин қўшни давлатларга сафарлар асосий йўналиш бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда.

Узоқ хориж йўналишлари орасида эса Саудия Арабистони, Туркия, БАА ва Хитойга бўлган қизиқиш юқори даражада сақланиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг