Ўзбекистонликлар энди Қатарга бориб ишлаши мумкин
Жамият
−
12 Январь
21430Қатар билан ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилинади. Бу ҳақда кеча, 11 январь куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар давлати ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланган.
Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон фуқаролари Қатар давлатига визасиз бориш имконига эга бўлганди.
LiveБарчаси