Ўзбекистонликлар асосан нима сабабдан хорижга чиқмоқда?

Жамият

image

Ўзбекистонликлар 2025 йилнинг январь ойида асосан қариндошларни йўқлаш мақсадида чет элга чиққан. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди. 

Қайд этилишича, жами 551,3 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 82,9 минг нафарга ёки 17,7 % га ошган.

Жорий йилнинг январь ойида чет элга борган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • қариндошларни йўқлаш - 425 839 нафар
  • сайёҳлик - 117 199 нафар
  • даволаниш - 4 206 нафар
  • ўқиш - 2 975 нафар
  • хизмат юзасидан - 1 060 нафар

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь ойида жами 678,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонлик турист хориж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг