Ўзбекистонга қайси давлатдан энг кўп туристлар келaди?
Жамият
−
23 Март
66082025 йилнинг январь ойида жами 678,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158,5 минг нафарга ёки 30,5 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
- Қирғизистон – 211 262 нафар
- Тожикистон – 200 969 нафар
- Қозоғистон – 105 551 нафар
- Россия – 48 695 нафар
- Афғонистон – 42 733 нафар
- Туркманистон – 26 154 нафар
- Туркия – 11 660 нафар
- Ҳиндистон – 5 049 нафар
- Хитой – 4 988 нафар
- Корея – 2 896 нафар
- бошқа давлатлар – 18 718 нафар
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилда Америка Қўшма Штатларидан Ўзбекистонга саёҳат мақсадида 24 545 нафар турист келгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси