Ўзбекистонликлар асосан қайси касалликдан вафот этмоқда?
Жамият
−
25 Январь
16214Ўзбекистон фуқаролари асосан қон айланиш тизими касалликларидан вафот этаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида мамлакатда 174,4 минг киши вафот этган. Улардан 96 минги эркаклар, 78,4 минги эса аёллардир. Вафот этганлар сони шаҳар жойларида 98,2 минг кишини, қишлоқ жойларида 76,2 минг кишини ташкил этган.
Ўзбекистонликларнинг ўлимига энг кўп сабаб бўлган ҳолатлар қуйида қайд этилган:
- Қон айланиш тизими касалликлари – ўртача 57,6%;
- Янги ўсмалар (шишлар) – 9,4%;
- Нафас олиш органлари касалликлари – 6,3%;
- Бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатлар – 5,8%;
- Ҳазм қилиш органлари касалликлари – 4,1%;
- Инфекцион ва паразитар касалликлар – 1,1%;
- Бошқа касалликлар – 15,7%.
Шунингдек, 2023 йил билан солиштирганда ўлим кўрсаткичи 1,6 минг кишига кўпайган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 январь куни Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, сенатор Қутбиддин Бурҳонов Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 2203 нафар инсон ҳалок бўлгани ва 8901 нафар инсон тан жароҳати олганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
26 Март