Ўзбекистонлик ёш муҳандислар ўпкани сунъий вентиляциялаш аппарати прототипини яратди (видео)

Жамият

image

"Ўзавтосаноат" АЖ мутахассислари ва Турин политехника университети талабалари биргаликда ўпкани сунъий вентиляциялаш аппарати прототипини яратди. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, "Ўзавтосаноат" АЖ қошида ташкил этилган “Research and Development Center” ишланмалар маркази мутахассислари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (ТПУ) талабалари билан биргаликда прототип устида иш олиб борди.

Аппаратнинг техник характеристикалари ўз ичига намлик, босим, кислород ва ҳарорат даражаси сенсорларини олади – уларнинг кўрсаткичлари аппарат хотирасида сақланиб қолади. Бундан ташқари, ЎСВ аппарати тозалаш тизими билан таъминланган – ишланган ҳаво фильтр орқали ўтади, уни алмаштириш қийинчилик туғдирмайди.

Прототип узлуксиз озуқа манбайи билан жиҳозланган, у аппаратнинг камида бир соат ишлашини таъминлайди.

Таннархи бозордаги шу каби аппаратларнинг бир неча баробар арзон бўлган қурилма буткул «Ўзавтосаноат» тузилмаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва йиғилган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Ўзавтосаноат Ихтиро Турин политехника университети

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг