Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиё чемпионатида 4 та медалга эга чиқди
Спорт
−
13 Февраль 2023
4181Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати баҳслари якунланди. Турнирда ўзбекистонлик спортчилар 4 та медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
4х400 метрга югуриш бўйича эстафета баҳсида стартга чиққан Ўзбекистон вакиллари иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Улар қайд этган 3:46:45 дақиқалик натижа янги миллий рекорд сифатида тан олинди. Шунингдек, узунликка сакраш секторида Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Дарья Резниченко 6,37 метр билан бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада 2 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронза медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бешкураш дастурида иштирок этган Екатерина Воронина олтин медални қўлга киритганди.
LiveБарчаси