Ўзбекистонлик велоспортчилар Осиё чемпионатида 12 та медални қўлга киритди
Спорт
−
27 Февраль
1404Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд ва Малайзияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 2 та олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон велоспорт федерацияси хабар берди.
Манбага кўра, шу йилнинг 7 февралидан 27 февралига қадар велошоссе ва трек йўналишларида Тайланд ва Малайзияда Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу турнирда аёллар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиласи Самира Исмоилова таъқиб пойгасида жаҳон рекордини ўрнатган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасида эса Дмитрий Бочаров таъқиб пойгасида япониялик амалдаги жаҳон чемпионини ортда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Маълумот ўрнида, мазкур ғалаба велотрекнинг “Man Elite” категориясида ўзбек велоспорти тарихида 1991 йилдан буён илк бор эришилган ғалаба бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси 2025 йилдаги Осиё чемпионатларида жами 12 медалга сазовор бўлди. Шундан 6 таси олтин, 6 таси бронза медали ҳисобланади.
LiveБарчаси