Ўзбекистонлик таэквондочилар Олимпиадада кўргазмали чиқиш қилади

Спорт

image

Таэквондо бўйича Ўзбекистон жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси доирасида ўтказиладиган кўргазмали дастурда иштирок этадиган бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 19 декабрь куни Хитойда якунига етган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг қўлга киритган кумуш медали катта аҳамиятга эга бўлди. Боиси, терма жамоа таркибида Улуғбек Рашидов, Светлана Осипова каби етакчилар иштирок этмаган бўлса ҳам, беллашувлар давомида ушбу спорт ватани бўлмиш Жанубий Корея жамоаси мағлуб этилди ва Хитой билан тенгма-тенг рақобат олиб борилди.

Таэквондо WT бўйича аралаш жамоавий йўналиши йирик комплекс мусобақалар дастурига киритилмоқда. Ушбу йўналиш Париж-2024 га кўргазмали дастур сифатида киритилган бўлса, Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасидан бошлаб медаллар жамланмаси ўйналиши кутилмоқда.

Париж-2024 Олимпиадасидаги кўргазмали чиқишларда Ўзбекистондан ташқари мезбон Франция, Хитой ва Жанубий Корея жамоалари баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Таэквондо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг