Ўзбекистонлик таэквондочилар илк марта Олимпиадага тўғридан тўғри йўлланма олди
Спорт
−
18 Декабрь 2023
3821Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Улуғбек Рашидов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) Париж-2024 йўлланмаларига эга бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) Париж-2024 Олимпиадаси учун литсензион рейтинг очколарини жамғариш даври якунлангани ва у орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар қаторида Рашидов ва Осипованинг номларини ҳам кўриш мумкин.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон вакиллари биринчи бор рейтинг орқали 2 та йўлланмага эга бўлди. Шунингдек, Осипова ҳам илк маротаба тўғридан тўғри Олимпиада иштирокчисига айланди.
Маълумот учун, Улуғбек Рашидов Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби ҳисобланади, Осипова эса 2022 йил Мексиканинг Гвадалахара шаҳри мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
LiveБарчаси