Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ЖЧни 3-ўринда якунлади
Спорт
−
16 Декабрь
3310Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ниҳоясига етди ва ўзбекистонлик спортчилар мусобақада жами 6 та медални қўлга киритди.
70 га яқин мамлакатдан спортчилар қатнашган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритди.
-109 кг вазнда иштирок этган Руслан Нуриддинов ва Шарофиддин Амриддинов жами 3 та олтин медални жамоа ҳисобига қўшиб қўйди.
-89 кг вазн тоифасида Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда бронза , -81 кг вазнда Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда бронза ва иккикурашда кумуш медалга сазовор бўлди.
Қайд этиш жоиз, Руслан Нуриддинов мусобақада 3 карра жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди ва силтаб кўтариш дастурида 242 кг билан 3 йил аввал Тошкентда ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади.
LiveБарчаси