Ўзбекистонлик ишчи Жапаров учун қурилаётган саройдан қулаб тушди
Олам
−
07 Август 2023
13034Ўзбекистонлик эркак Қирғизистонда қурилиши давом этаётган Президент Администрацияси биносидан қулаб тушди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 6 август куни Бишкек шаҳри Ленин тумани Чингиз Айтматов кўчасида қурилаётган бинода содир бўлган. 30 ёшли Ўзбекистонлик эркак жанжаллашиб қолиши оқибатида йиқилгани айтилмоқда. Ҳозирда у 4-сонли Бишкек шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимида даволанмоқда.
Ҳолат юзасидан тегров ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳридаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик ишчи устига ёғоч шифт қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганди. Шунингдек, Россияда 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси томдан йиқилиб, ҳалок бўлган.
Олдинроқ, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўзи учун қурилаётган янги саройда Дубайдан келган қурувчилар ишлаётганини айтган эди.
LiveБарчаси