Ўзбекистонлик футзалчи ЖЧнинг энг яхши ёш футболчилари қаторидан ўрин олди
Спорт
−
22 Сентябрь 2021
4699Ўзбекистон терма жамоаси футзалчиси Ҳусниддин Нишонов Литвада давом этаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг яхши ёш ўйинчилари қаторидан ўрин олди.
Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг яхши ёш футзалчилари:
- Юсуф Жуад (Марокаш)
- Леозиньо (Бразилия)
- Ҳусниддин Нишонов (Ўзбекистон)
- Нгуен Ван Ҳие (Вьетнам)
- Зики (Португалия)
Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 сентябрь кунидан бошлаб нимчорак финал ўйинлари бошланади. Ўзбекистон термаси жорий йилнинг 24 сентябрь куни Эронга қарши ўйнайди.
Маълумот учун, Ҳусниддин Нишонов Миср терма жамоасига қарши баҳснинг 2-дақиқасида узоқ масофадан гол уриб Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан эди.
LiveБарчаси