Ўзбекистонлик футболчи қизлар Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди
Спорт
−
30 Сентябрь 2023
4830Бугун, 30 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида давом этаётган ХIХ Осиё ўйинларининг футбол дастури доирасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Таипейи вакилларига қарши майдонга тушди.
Ўйинларда илк бор қатнашаётган Мидори Хонда бошчилигидаги ўзбекистонлик футболчи қизлар рақиб жамоани 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, ярим финалга йўл олди.
Чорак финалнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча таймларда захирадан майдонга тушган Умида Зоированинг голи Ўзбекистонга ғалаба келтирди. Қолган вақт давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган Мидори шогирдлари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон 2:1 Хитой Таипейи
Голлар: Диёра Ҳабибуллаева 52ʻ, Умида Зоирова 100ʻ – Су Юйсюань 86ʻ.
LiveБарчаси