Ўзбекистонлик футболчи “Брентфорд”да дебют қилди
Спорт
−
24 Февраль 2024 26887 1 дақиқа
Англиянинг “Брентфорд” клубига кўчиб ўтган ўзбекистонлик футболчи Муҳаммадали Ўринбоев ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
У “Брентфорд Б”нинг “Рединг” U-21 жамоасига қарши ўйинида баҳсни асосий таркибда бошлаб, 60-дақиқада захирага олинди.
“Янги футболчи дастлабки дақиқалардан ишонч билан ҳаракат қилди. Ўринбоев бурчак ва жарима тўпларидан хавфли вазиятларни яратди. У 38-дақиқада кетма-кет сифатли узатмаларни амалга оширди”, дейилади “Брентфорд” расмий сайтида.
Маълумот учун, ўртоқлик ўйини 2:1 ҳисобида “Рединг” ёшлари фойдасига ҳал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли футболчи Муҳаммадали Ўринбоевни АПЛ клуби февраль ойи бошида ижарага олганди.
“Брентфорд”га ўзбекистонлик футболчининг ижараси 200 минг еврога тушди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель