Ўзбекистонлик дзюдочи қиз халқаро турнирда иштирок этади
Спорт
−
13 Февраль 2023
4968Жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари Исроил пойтахти Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Гулноза Матниёзова ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар берди.
Гулноза Матниёзова -70 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Мураббийлар штаби эркаклар ва аёллар терма жамоаларини 3-5 март кунлари Тошкентда ўтадиган “Катта дубулға” турнирига тайёрламоқда. Шу боис асосий эътибор Ўзбекистонда ўтадиган мусобақага қаратилган.
Маълумот учун, Исроил мезбонлик қиладиган турнирда 56 мамлакатдан 400 нафардан ортиқ спортчи қатнашиши кутилмоқда. Ўз вазн тоифасида ғалаба қозонган дзюдочи жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида эса 500 очкога эга бўлади.
LiveБарчаси