Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатида 8 та медаль олди
Спорт
−
18:53 1452 1 дақиқа
Черногориянинг Будва шаҳрида ёшлар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали – жами 8 та медални қўлга киритди.
Эркаклар терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Шу тариқа, ўзбекистонлик йигитлар мамлакат бокс мактабининг халқаро майдондаги етакчилик анъаналарини давом эттирди.
Қизлар терма жамоаси ҳам муносиб натижа қайд этиб, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатини 8 та медаль билан якунлади.
Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 10 нафар, аёллар терма жамоаси 8 нафар жами 18 нафар иштирокчи билан қатнашганди.
Live
Барчаси27 Октябрь