Ўзбекистонлик боксчилар Олимпиадада 3 та кумуш медални нақд қилди

Спорт

image

Париж шаҳрида ўтказилаётган Олимпиада ўйинларининг бокс баҳслари тобора ўз поёнига етмоқда. Ҳозирга келиб 3 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Олимпиада финалига чиқишни уддалади.

-51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов, -92 кг вазнда Лазизбек Мулложонов Париж Олимпия ўйинларининг олтин медали учун рингга чиқади.

6 август кунги дастурда эса -71 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев финал йўлланмасига эга чиқди. У финал йўлида АҚШ вакили Омари Жонесни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қайд этиш жоиз, яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ва Абдумалик Халоков Олимпия ўйинларининг ярим финал жангларида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Лазизбек Мулложонов боксчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг