Ўзбекистонлик айрим спортчилар допинг сабаб спортдан четлаштирилди
Спорт
−
17 Декабрь 2019
9100Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулнор Сулаймонова 4 йилга спортдан четлатилгани маълум қилинмоқда. Хабарларга кўра, спортчининг Жанубий Кореяда ўтказилган жаҳон чемпионати вақтида топширган таҳлилидан тақиқланган метаболит моддаси топилган.
Маълумот ўрнида: Гулнор Сулаймонова 2018 йилги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритиган эди. Ўзбекистон кураш ассоциацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу жазонинг ўтган йилги муваффақиятга алоқаси йўқ.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сулаймоновадан ташқари -60 кг вазнли курашчи Аброр Жабборов ҳам допинг сабаб 2 йилга дисквалификация қилинган.
Таъкидланишича, спортчиларнинг Жанубий Кореядаги жаҳон чемпионатида қайд этган натижалари бекор қилинган.
LiveБарчаси