Ўзбекистонлик атлет ўсмирлар мундиалда олтин медални қўлга киритди
Спорт
−
29 Март 2023
2427Айни кунларда Албаниянинг Дуррес шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонлик спортчилардан -81 кг вазн тоифасида супага чиққан Диёрбек Эрматов 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
У ўзининг севимли даст кўтариш машқида 145 кг билан энг юқори натижани қайд этди. Силтаб кўтаришдаги 169 кг ва икки курашдаги 314 кг натижалар уни шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишини таъминлади.
Умумий натижалар:
Леван Очигава (Грузия) – 322 (143+179) кг;
Да Ҳе Квон (Ж.Корея) – 316 (142+174) кг;
Диёрбек Эрматов (Ўзбекистон) – 314 (145+169) кг.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь