Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар Осиё ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади

Спорт

image

Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар Осиё ўйинларидаги иштирокларини якунлади. Спортчилар мусобақа давомида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, мазкур дастурда Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб турган QALAMPIR.UZ журналисти хабар берди.

Академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида кечган яккалик дастурида Анна Пракатен олтин медални қўлга киритди. Кумуш ва бронза медаллари эса Хитой ҳамда Япония вакилларига насиб этди.

М4 дастурида иштирок этган Шеҳроз Ҳакимов, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва навбатдаги олтин медални қўлга киритди. 

Академик эшкак эшиш бўйича М4х дастурида стартга чиққан Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Холмирзаев, Меҳрожбек Маматқулов ва Собиржон Сафаралиев кумуш медални қўлга киритди. Мазкур стартда олтин медаль Хитой, бронза медаль эса Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари академик эшкак эшувчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг