Ўзбекистонлик 4-жангчи UFC’да октагонга чиқади
Спорт
−
20 август 2021 12564 1 дақиқа
UFC’нинг енгил вазн тоифасида иштирок этувчи ўзбекистонлик Саидёқуб Қаҳрамонов жорий йилнинг 22 август куни тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган “UFC on ESPN 29” мусобақасининг асосий кардида жанг қилади. У гуамлик Тревин Жонсга (13-6) қарши баҳс олиб боради.
Қаҳрамонов (8-2) бир неча кун аввал UFC промоушени билан 4 та жанг учун шартнома имзолаган эди.
Аслида Тревин Жонс Мана Мартинесга қарши жанг қилиши кўзда тутилганди. Лекин ушбу жанг бекор қилинган ва ўзбекистонлик 26 ёшли ММА устаси унга рақиб сифатида танланган.
Шу тариқа, UFC’да жанг қиладиган ўзбекистонлик спортчилар сони тўрт нафарга етди. Қаҳрамоновга қадар, Маҳмуд Муродов, Заррух Адашев ва Лилия Шакирова ушбу промоушенда октагонга кўтарилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 29 август куни UFC ўрта вазн тоифасида иштирок этувчи Маҳмуд Муродов “UFC on ESPN 30” турнири доирасида америкалик Жералд Мёршартга қарши октагонга чиқади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август