Ўзбекистонга жуда совуқ ҳаво массаси кириб келяпти – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
04 Декабрь 2023
74718Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, келгуси ҳафта бошида эса бутун республикага жуда совуқ ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиясининг шимолий Европа ҳудудларидан 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11-12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
10-11 декабрь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин).
Ҳавонинг ҳарорати аста-секин пасаяди ва 11-12 декабрда кечаси 7-10 даража совуқгача, кундузи 0-3 даражагача пасаяди, шимолда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
10-11 декабр кунлари Тошкентда вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади(ёмғир, қорга айланиши мумкин). 11-12 декабрда ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 0-3 даража совуқгача пасаяди.
9-12 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумоти маслаҳатомуз ҳисобланади.
Агар кескин совуқ янги маълумотлар билан тасдиқланса, Ўзгидромет – “Тезкор гидрометеорологик маълумот” махсус хабарини беришни ваъда қилган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида Ўзгидромет об-ҳаво шароитларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, декабрь ойи совуқ бўлмаслиги, ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилаётганини айтиб чиққанди.
LiveБарчаси