Ўзбекистонга Туркманистондан яна нам ҳаво оқими кириб келмоқда – Ўзгидромет

Бу қизиқ

image

4-6 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради. Бу ҳақда Ўзгидромет Матбуот хизмати хабар берди.

4 майда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

5 майда республикада айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

6 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. 

4-6 майда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

4-7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 апрель куни Туркманистондан келган ҳаво оқими натижасида Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида кучли шамол кузатилганди. Бўрондан кейин тўрт вилоятда 140 мингга яқин хонадон газ таъминотидан узилиб қолди. Шунингдек, 31 киши жароҳатланиб, бир киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг