Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Interesting
−
11:03 1446 1 minute
Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, фақат эртага, 21 ноябрь куни Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, жорий йилнинг 22 ноябрь куни республика шимолий ҳудудларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 20 ноябрь куни кундузи ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқ атрофида бўлади.
Ҳаво ҳарорати дам олиш кунлари кечалари 9-14 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари эса аста-секин 20-25 даража илиққача кўтарилади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 21 ноябрда республиканинг айрим тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Шунингдек, Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 11-13 даража илиқ, кундуз кунлари 20-22 даража илиқ атрофида бўлади.
Live
All