Ўзбекистонга Туркиядан олтинчи турдаги вакцина олиб келинди
Жамият
−
13 Октябрь 2021
3752Бугун, 13 октябрь куни Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида ажратилган COVID-19 га қарши Хитойда ишлаб чиқарилган “Синовак” вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Истанбул – Тошкент рейси билан Тошкентга келтирган “Синовак” вакцинасининг 200 минг дозаси шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препарати Ўзбекистон вакиллари томонидан қабул қилиб олинди.
Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асосида олиб келинган “Синовак” вакцинаси мамлакатга келтирилган олтинчи вакцина бўлди.
Маълумот учун, COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари учун олиб келинган вакциналар сони 28 487 988 дозани ташкил этмоқда. Улардан COVAX дастури доирасида 1 594 480 доза AstraZeneca, АҚШдан 3 000 060 доза Moderna ва 1 214 460 доза Pfizer-BioNTech вакциналари, шунингдек, Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган 460 000 доза икки компонентли “Спутник V” ҳамда Хитой ва Ўзбекистон олимлари ҳамкорлигида яратилган 20 499 668 доза ZF-UZ-VAС 2001 вакциналари олиб келинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда 1 458 820 доза ZF-UZ-VAС 2001 ва 260 500 доза икки компонентли “Спутник V” вакциналари ишлаб чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида 22 721 129 доза вакцина қўлланилган бўлиб, 5 226 139 нафардан ортиқ аҳоли вирусга қарши тўлиқ эмланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь