Ўзбекистонга Россиянинг яна бир вакцинаси олиб келинди
Жамият
−
11 Декабрь 2021
4962Ўзбекистонда коронавируcга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етди. Кеча, 10 декабрь куни Россиядан 200 000 доза Sputnik Light вакцинаси олиб келинди.
Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя. Эслатиб ўтамиз, мамлакатга аввалроқ ушбу вакцинанинг 7 500 дозаси олиб келинган эди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакцина 48 036 368 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
- 36 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 1 341 790 дозаси "Sputnik V";
- 3 000 060 дозаси Moderna;
- 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac;
- 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 35 610 274 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь